Қашқадарё вилояти мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи вазифани бажарувчи раҳбар ишдан кетмоқда

Шу йилнинг сентябрь ойида мактабгача таълим вазири А.Шин буйруғи билан Норматов Фурқат Пирматович вилоят Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи сифатида иш бошлаганди.
У собиқ раҳбар Асрор Алимардоновнинг ўрнини эгаллаганди. Алимардоновнинг ишдан кетишига танловдан ўтолмагани сабаб қилиб кўрсатилганди.

Буни қарангки, 3 ойга бормай бошқарманинг янги раҳбари вазифасида иш бошлаган Фурқат Норматов ҳам ишдан кетмоқда.

«Nasafnews» га маълум бўлишича, унинг ўрнига ўринбосари Феруз Жабборов ҳозирда бошқармани бошқариб туради.

Фурқат Норматовнинг ишдан кетишига ёки бўшатилишига сабаб очиқланмай турибди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here