Ижтимоий ҳимоянинг тезкор ва ишончли ечими

Юртимизда барча соҳаларда электронлашув ва шу билан бирга глобаллашув жараёни борар экан, бу аввало давр талаби бўлса, иккинчидан вақтни тежаш, жараёнларда инсон омилини камайтириш ва хизматлар сифатини оширишдан иборатдир.
Таъкидлаш керакки, пандемия даврида ахборот тизимларининг жадаллашувини талаб қилди. Шу маънода ушбу қалтис даврда аҳолига ижтимоий ёрдамнинг тезкор ечими сифатида “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими майдонга чиқди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрдаги “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 654-сонли қарори ҳам мана шу ислоҳотларнинг узвий давомидир, десак муболаға қилмаган бўламиз.

Ушбу Қарорда нималар назарда тутилган? 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб беш босқичда жараён боради. Бунда ариза тақдим этиш, фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органи томонидан амалга ошириладиган иш, «Ягона реестр» АТ автоматик равишда боғланган 13 та идоралар билан маълумотлар алмашади (яқинда қўшимча 8 та вазирлик ва идоралар жараёнга интеграция қилинади). Кейинги босқич Болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни тайинлаш ёки рад этиш тўғрисида қарор. Эътиборли томони бунда инсон омилисиз «Ягона реестр» АТ томонидан тайинлаш ёки рад этиш қарори ҳақида аризачи СМС орқали хабардор қилинади.

Худди шунингдек 2021 йил 1 ноябрдан ва 2022 йил январдан ҳам қатор талаблар амалга киради. Шубҳасиз буларнинг барчаси ушбу тизимни ижтимоий ҳимояга ҳақиқий муҳтож қатламга етиб боришини таъминлаш учундир.

Комилжон САТТОРОВ,
Қарши шаҳар бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш (қайта ҳисоблаш) ва тўловларни ташкил қилиш шўъбаси мудири.

1 izoh

  1. Шу электрон тизим ҳақида тўлиқроқ маълумот берилса яхши бўларди. Халқ орасида бозор-бекатларда ростми-ёлғонми у-бу гаплар қулоққа чалиниб қолади-да. Сабес “ручной” киритар экан, меҳнат биржа руйхатга қўймаса ҳам олса бўлар экан, дейишади. Ишониш қийин, электрон тизим бундай ишламаслиги керак. Яна қайси бир вилоятда “нафақа тайинлаш рад этилди” деб СМС олганларга ҳам нафақа тайинланиб банк ходимларими ёки бошқами, кимлардир олиб юрган экан, деган мақолалар ҳам чиқди. Балким чуқурроқ текшириш керакдир ёки халққа тўлиқроқ тушунча бериш керак. Халқ ва ҳукумат ўртасида ишонч бўлиши керак.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here