Китобда вояга етмаган бола пиротехника воситаларини сотишга уринди

194

Янги йил айёми яқинлашгани сари айрим уддабурон “тадбиркорлар” томонидан пиротехника воситаларини ноқонуний равишда сақлаш, ташиш ва сотиш билан боғлиқ ҳолатлар кўпаяди. Аммо сўнгги вақтарда ушбу ҳаракатларни вояга етмаган фуқаролар томонидан амалга оширилиши масаланинг нечоғлик аҳамиятга эга эканлигидан далолат беради.

Хусусан, куни кеча Китоб тумани ИИБ ва Миллий гвардия ходимларининг туман марказий деҳқон бозорида олиб борган тезкор профилактик тадбирлари давомида қўшни Шаҳрисабз туманида туғилган Қ.Х.нинг ёнидан қоғоз қутиларда 91 дона пиротехника воситалари топилиб, ҳолислар гувоҳлигида ҳужжатлаштириб олинган.

Дастлабки суриштирув хулосаларига кўра, фуқаро ҳали вояга етмаганлиги ва у ушбу ҳуқуқбузарлик ашёларини қонунга хилоф равишда сотмоқчи эканлиги аниқланган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here