Қашқадарё вилоят ҳокимлиги раҳбариятида ўзгаришлар давом этади. Ишдан кетган ўринбосар ўрнига янгиси келди

2315

Қашқадарё вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига Узаков Улугбек Юлдашевич тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар тарқатди.

У.Узаков 1969 йил Тошкент вилоятида туғилган. Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган.

У Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

Вилоят ҳокимлигининг берган хабарига кўра, эндиликда вилоят ҳокимининг 2 нафар биринчи ўринбосари бўлади.

Эслатиб ўтамиз, бироз аввалроқ Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимидан бўшаган Зойир Мирзаев изидан унинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Облояр Боймиров ҳам бошқа ишга ўтиши муносабати билан бўшатилганди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here