Қашқадарё вилоят ҳокимининг ўринбосари ҳам лавозимидан озод этилди

3166
Фото: Nasafnews

Қашқадарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Облояр Боймиров бошқа ишга ўтиши муносабати билан вазифасидан озод этилди.Бу ҳақда Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқов маълум қилди.

Маълумот учун, Боймиров Облояр Собирович вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари вазифасига 2019 йилнинг ноябрь ойида келганди. У 1969 йил Косон туманида туғилган. 2018 йилда Ғузор тумани ҳокими ва Қашқадарё вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси бўлим бошлиғи лавозимларида ишлаган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here