Қашқадарё вилоятига Қашқадарёда туғилиб ўсган ҳоким тайинланди

3717

Бугун 18 ноябр куни вилоят ҳокимлиги мажлислар залида фаоллар йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администарцияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов иштирок этди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълумот берди.

Маълум бўлишича, йиғилишда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят, шаҳар ва туманлар секторлар раҳбарлари, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлари, Сенат аъзолари, вилоят бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари қатнашган.

Йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилди. Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан вазифасидан озод этилди.

Унинг ўрнига Муроджон Бердиалиевич Азимов Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

М.Азимов 1976 йил Китоб туманида туғилган. У 2018 йилнинг феврал ойидан буён Давлат божхона қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here