Чироқчилик фуқаро яқин дўстига ишқий муносабатдаги видеоларини тарқатиб юборишини айтиб, 1200 доллар талаб қилди

1123

2021 йил 10 май куни Чироқчи туманида 1993 йилда туғилган У.Ж. яқин дўсти 1994 йилда туғилган Б.С.га Гули исмли қиз билан яқин муносабатда бўлганлиги тасвирланган видео борлигини, видеони яқин қариндошларига кўрсатиб шарманда қилишини, агар 1200 АҚШ доллари берса видеони ўчириб ташлашини айтиб, товламачилик йўли билан Б.С.дан 1000 АҚШ долларини олган вақтда тезкор тадбир давомида ушланган. Бу ҳақда «Nasafnews»га Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз шаҳар суди раиси Лазиза Расулова хабар берди.

Маълум бўлишича, 2021 йил 13 октябрь куни Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз шаҳар судида мазкур масала кўрилган.

Суд мажлисида У.Ж. Б.С. билан бирга ўсганлиги, яқин дўсти эканлиги, унга ҳазиллашмоқчи бўлганлиги ҳақида кўрсатув берди.

Жабрланувчи Б.С. У.Ж. билан дўст эканлигини айтиб, уни кечирганлиги, унган нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўради.
Суд судланувчи У.Ж.нинг айбига иқрорлиги ва қилмишидан пушаймонлигини, муқаддам судланмаганини, жабрланувчининг даъвоси йўқлигини инобатга олиб, озодликни чеклаш жазоси тайинлади.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here