Қарши туманидаги мактабда ўқувчилар дарс вақтида мажбурий меҳнатга жалб қилингани айтилмоқда

980

Қарши туманида жойлашган 45-мактабнинг ўқувчилар дарс машғулотлари вақтида мактаб ҳудудида қурилиш ва тозалаш ишларида иштирок этаётгани айтилмоқда. Бу ҳақда «Nasafnews» га ўқувчилардан бирининг отаси маълум қилди.

Мурожаатчи ҳолат 24 сентябрь куни бўлгани, айрим ўқитувчилар қаршилик қилса-да, директор раҳбарлигида болалар мактаб ҳудудидаги оғир ишларга жалб қилинганини айтмоқда. Ва бу ишлар биринчиси эмаслиги, айрим ҳолатлар юзасидан барча фактлар борлигини маълум қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги вақтларда Қашқадарёдаги мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари дарс машғулотлари вақтларида турли ишларни қилишга мажбурланаётгани ҳақида тармоқларда турли хабарлар эълон қилинмоқда. Бу бўйича масъулларнинг хатти-ҳаракатига қонуний баҳо берилмоқда.

Ўйлаймизки, юқоридаги ҳолат ҳам эътибордан четда қолмайди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here