Мақсуда Мустафаева ССБ бошлиғига тўн кийдирди

1067

Қарши туманида қад ростлаган тиббиёт бирлашмасининг замонавий биноси Вазирлар Маҳкамасининг «2020 — 2022 йилларда Қашқадарё вилоятининг Қарши туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида 1 млрд 520 млн сўм маблағ эвазига бутунлай янгидан қурилди.

Бинонинг тантанали очилиш маросимида иштирок этган туман сектор раҳбарлари ва вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбари Равшан Тулаков тиббиёт ходимлари ва туман аҳолисини ушбу замонавий бино билан қутлади.

Унда сўз олган туман ҳокими тиббиёт ходимларини муборакбод этиб, қурувчиларга миннатдорлик билдирди.
Шу куни бинода яратилган шарт-шароитлар билан танишилди. Туман тиббиёт бирлашмаси биноси қайта кўрк очишида ҳисса қўшганларга миннатдорлик билдирилиб, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбари Р.Тулаков ва қурувчиларга қадриятларимизга кўра тўн кийдирилди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here