Президент Қашқадарёдан 2 нафар паралимпиячини давлат мукофоти билан тақдирлади

1295

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида ватанимизнинг жаҳон миқёсидаги шон-шуҳратини юксалтиришга салмоқли ҳисса қўшгани учун бир гуруҳ спортчилар тақдирланди. Улар орасида қашқадарёлик ёшлар ҳам бор.

Маълум бўлишича, «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи» фахрий унвони билан:

Кароматов Давурхон Фозил ўғли – Дзюдо бўйича Ўзбекистон Миллий паралимпия терма жамоаси аъзоси,

Мирзаёрова Асила Убайдулла қизи – Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон Миллий паралимпия терма жамоаси аъзоси тақдирланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан Қодирова Райҳона Юсуф қизи – «Келажак бунёдкори» медали билан тақдирланганди.

Мавзуга доир: Токио-2020 Паралимпия ўйинларида Қашқадарёдан 3 нафар спортчи иштирок этди

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here