Қашқадарёда мактаб директори дарахтларга «қирғин» келтирди

1563

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига Шаҳрисабз туман “Ҳисор” МФЙ ҳудудида жойлашган 49-сонли умумий ўрта таълим мактаби филиалида дарахт кесилганлиги тўғрисида мурожаат келиб тушган. Бу мурожаат Шаҳрисабз туман назорат инспекцияси инспекторлари томонидан ўрганилди.
 
Ўрганиш давомида Шаҳрисабз туман “Ҳисор” МФЙ ҳудудида жойлашган 49-сонли умумий ўрта таълим мактаби филиали ҳудудида 13 дона турли хил ўлчамдаги терак дарахтлари кесилганлиги аниқланди.
Бу билан мактаб маъмурияти томонидан «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрсида»ги қонуннинг 4,6, 37 -моддаси талаблари, «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 5,6,17 -моддаси 3-қисми ҳамда 41,47,49,50-моддалари талаблари қўпол бузилган.

Ҳолат юзасидан 49-сонли умумий ўрта таълим мактаби директорига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКсининг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб,  табиатга етказилган зарар 13 млн 338 минг сўм этиб белгиланди ҳамда 2 млн 700 минг сўм жарима қўлланилди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here