Қарши туманилик фуқаро ўз ўртоғини отиб қўйди

3836

2021 йил 10 август куни соат 14:00 ларда Қарши тумани «Бунёдкор» маҳалласида яшовчи И.Б. таниши туманнинг «А.Навоий» маҳалласида яшовчи В.Ф. билан Нишон тумани Нуристон шаҳарчасидаги кўлга чўмилиш мақсадида боришган.

Қашқадарё вилояти ИИБ маълумотига кўра, чўмилиш давомида икки ўртоқ тортишиб қолиб, чўмилиш учун сувга тушган В.Ф. ни И.Б. ёнидаги пневматик пистолети билан ўнг кўз соҳасига бир маротаба ўқ отиб, унга қасддан оғир тан шикасти етказган.

Шундан сўнг, В.Ф. Қашқадарё вилояти Кўз касалликлари шифохонасига ўз эҳтиётсизлиги оқибатида жароҳат олганлигини маълум қилиб, тиббий ёрдам олган бўлса-да, ИИБга мурожаат қилмаган.

Вилоят Кўз касалликлари шифохонаси йўлланмаси билан Тошкент шаҳрига борган В.Ф.ни Республика Кўз касалликлари клиникасида тиббий кўрикдан ўтказган шифохона маъмурияти ҳолат юзасидан ички ишлар органларига хабар берган.

Ушбу хабар юзасидан тўпланган ҳужжатлар Қарши тумани ИИБда қайд этилиб, жиноят иши қўзғатилди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here