Бош прокуратура Қаршида пичоқланган спортчи ҳақидаги хабар бўйича маълумот берди

6541

«Nasafnews» га юборилган видеода спортчи Э. Раҳимовни кўпчилик калтаклаганини кўриш мумкин. Видео юборган шахс айни пайтда Э. Раҳимов вафот этганини хабар қилди.

Қайд этилишича, уни кўпчилик уриб, пичоқ билан оғир тан жароҳати етказган. Бош прокуратура матбуот хизмати мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.

Маълум бўлишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Жиноят иши доирасида 7 нафар шахс гумонланувчи тариқасида жалб қилиниб, улардан 6 нафари процессуал тартибда ушланди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир: Қаршилик спортчи пичоқлангани айтилмоқда

2 Izohlar

  1. Куппа-кундуз куни купчиликнинг куз унгида шу ходиса содир булди. Нима учун хеч булмаса 102 га телефон килишмади? Шулар уни куткариб коларди, машина ракамини айтишса йулда булса хам ушларди. Вактида шу инсон Узбекистон байрогини баланд кутарган. Видеода чемпион айнан гавжум жойга интилгани куринади, купчилик куткариб олади, ёрдам беришади, деб уйлагандир. Локайдлик бизни улдиради, деган бир адиб.
    Жойи жаннатда булсин, Аллох уз рахматига олсин.

  2. Бир кишига шунча киши ёпишадими бирдан! Номардликку бу! Шахид кетди. Жойи жаннатда булсин!

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here