Китоблик аёл хонадонидан катта миқдорда гиёҳвандлик ўсимлиги топилди

1620

Миллий гвардия Китоб тумани қўриқлаш бўлими, ДХХ ва ИИБнинг ходимлари ҳамкорлигида «Қорадори-2021» профилактик тадбирлари ўтказилган.

Маълум бўлишича, тумандагм «Шарқ юлдузи» МФЙ яшовчи 1979 йилда туғилган Г.И. исмли аёл хонадони кўздан кечирилганда, уйининг орқа томонидаги иссиқхонада 63 туп каннабис гиёҳвандлик ўсимлигини қонунга хилоф равишда етиштириб келаётганлиги аниқланган. Шундан сўнг, гиёҳвандлик ўсимлиги холислар иштирокида расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Китоб тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилиб, қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here