Қашқадарё ҳокими Шаҳрисабзда ишламаган ўринбосарни ишдан олиб ташлади

1442

Шаҳрисабзда «Обод маҳалла» давлат дастури ижросини бажарилишини таъминламаганлиги, аукцион савдосини кечиктирганлиги, коммунал тизимдаги лойиҳаларни ўз ҳолига ташлаб қўйганлиги сабабли шаҳар ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Тошкент Тошев эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган. Бу ҳақда Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги маълумот эълон қилди.

Маълум бўлишича, вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ўринбосар ишидан қониқмаган.

Шунингдек, Шаҳрисабз шаҳар ободонлаштириш департаменти раҳбари Нурбек Сатторовга 3 ойлик иш ҳақи миқдорида жарима қўлланилиши айтилган.

Маълумот учун, Шаҳрисабз шаҳар ҳокимининг ишдан олинган ўринбосари Т. Тошев 2020 йил май ойида ўринбосарлик лавозимига тайинланганди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here