Яккабоғда вилоятнинг ҳеч бир ҳудудида учрамайдиган лойиҳа асосида намунали уйлар қурилмоқда (Фото)

905

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида «Ал Камол» турар жой комплекси қурилмоқда. Бу ҳақда яқинда журналист ва блогерлар иштирокида ўтказилган пресс-турда маълумот берилди, дея хабар қилади «Nasafnews» мухбири.

Маълум бўлишича, 86 та хонадонни ўз ичига олган мажмуанинг умумий қиймати 28 млрд сўмни ташкил этади.
31 та хонадон 4 хонали ва 4 сотихдан иборат бўлса, қолган 55 та хонадон 3 хонали, ер майдони эса 2 сотихни ташкил қилади.
4 хонали уйларнинг умумий баҳоси 400 млн сўм.
3 хонали уйларнинг баҳоси 293 млн сўм этиб баҳоланган.

Хонадонлар бошланғич тўлов асосида 20 йилга ипотека кредитига ҳам берилади.

«Биз уй-жой қуришда вилоятнинг ҳеч бир ҳудудида учрамайдиган янгилик қилишга ҳаракат қилдик. Туркия ва Хитойда ана шунга ўхшаш, шинам ва барча қулайликлари бор хонадонлардан фойдаланишади. Биз ҳам шу мамлакатлардан тажриба алмашиб, ўзимизда ҳам шундай уйлар қуришни бошлаб юбордик», -дейди тадбиркор Сирожиддин Валиев.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here