Қашқадарёда қоидани бузиб, жаримани вақтида тўламаган ҳайдовчилардан 1 млрд сўмдан ортиқ қарздорлик ундирилди

362

2021 йил июнь ойида ўтказилган рейд давомида маъмурий жарималарни муддатида тўламаган транспорт воситаси ҳайдовчилари замонавий ускуна «AUTOCON» ёрдамида аниқланиб, 4 минг 646 та ҳуқуқбузарлардан 1 млрд. 200 млн. сўм қарздорликлар ундирилган. 300 дан зиёд ҳайдовчилар эса жаримани тўламагани учун бошқарувидаги транспорт воситалари жарима майдонига жойлаштирилди.

Маълумот учун, амалдаги тартибга кўра, ҳуқуқбузар жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кундан кечиртирмай жаримани тўлаши белгиланган. Агар махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун солинган жаримани қарор чиқарилган кундан бошлаб 60 кундан кечикмай тўлаши лозим.

Қашқадарё вилоят мажбурий ижро бюросининг берган маълумотига кўра, бюронинг вилоят бошқармаси органлари иш юритувига ИИБ ЙҲХБнинг вилоят бошқармаси томонидан 40 минг 764 та жами 10 млрд 100 млн сўмлик ижро ҳужжатлари келиб тушган. Жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида жами 25 минг 989 та ҳолатда 6 млрд 700 млн сўмлик жарималар ундирилган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here