Қашқадарё вилоят махсус комиссияси қарори ўз кучини йўқотди. Янги чеклов кучга кирди

1977

28 июндан бошлаб вилоятимизда кафе ва ресторанлар соат 22:00га қадар фаолият юритаётган эди. Қашқадарё вилоят махсус комиссиясининг бу борадаги қарори ўз кучини йўқотди. Энди умумий овқатланиш объектлари 8:00 дан 20:00 гача фақатгина очиқ ҳавода ишлашига рухсат берилди.

«Республика махсус комиссияси қарорига биноан, жорий йил 20 июлдан бошлаб, юртимиздаги умумий овқатланиш объектлари – ресторан, кафе, ошхона ва чойхоналарни соат 8:00 дан 20:00 гача фақатгина очиқ ҳавода ишлашига (меҳмонхоналарда ташкил этилган ресторан ва кафелар бундан мустасно) рухсат берилган эди. Ушбу тартиб 20 июлдан вилоятимиздаги эпидемиологик ҳолатдан келиб чиқиб, энди Қашқадарёда ҳам амал қилади», – дея хабар қилди Қашқадарё вилоят ҳокимлиги.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here