Қарши туманидаги боғчада 12 та «ўлик жон» топилди

3924

Куни кеча Қарши шаҳридаги Журналистлар уйида бўлиб ўтган матбуот анжуманида вилоят Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Асрор Алимардонов тизимдаги «ўлик жон»лар, ишламайдиган, аммо маош олаётган ходимлар фош этилаётгани ҳақида гапирди. Бу ҳақда «Nasafnews»га бошқарма ахборот хизмати хабар берди.

«Биргина Қарши туманидаги 12-Давлат мактабгача таълим ташкилотида 12 та «ўлик жон» топилди. Эшитаяпсизми, 12 та! Бу ишни қилиш учун одамнинг виждони ўлик бўлиши керак, назаримда», -дея таъкидлаб ўтган А.Алимардонов.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here