Мухбир қизни ётоққа таклиф қилган Қашқадарёдаги раҳбар иши бўйича ўрганиш натижаси жамоатчиликдан сир тутилмоқда(ми)?

2224

Хабарингиз бор, Nasafnews.uz сайти жорий йилнинг 22 июнь куни Қашқадарё вилоят ўрмон хўжалиги бошқармаси бошлиғи А.Ё. ўзи ишлайдиган ташкилотга матбуот котиби сифатида ишга олиш учун фуқаро А.Г.ни ётоққа таклиф қилгани ҳақида ёзиб чиққанди.
Сайтдан мақолани ўчиртириб ташлаш учун «катталар» анча ҳаракат қилишди. Аммо айтилган сўз, отилган ўқ. Улар бу сафар сайт ходимларига босим ўтказиб ҳам, мақолани ўчиртира олишмади.

22 июнь кундан ўтар кечаси 23 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ярим тунда муносабат билдириб чиқди. Прокуратура ва Ички ишлар бу ҳолатга эътибор ҳам қаратмади.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг ўрганиш ишлари олиб борилиши айтилган кичик муносабатида шундай ёзилганди:

«Ушбу эълон қилинган материал юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасида ишчи гуруҳ тузилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда ва хизмат текшируви тайинланди. Суриштирув натижаларига кўра, батафсил маълумот берамиз»,- деб ёзди қўмита.

«Nasafnews» манбасига кўра, қўмита вакиллари бундан бир неча кун олдин мазкур масала юзасидан вилоят ўрмон хўжалигида бўлган. Ўрганиш ишлари олиб борилган. Аммо қўмита ўрганиш натижаларини жамоатчиликдан сир тутмоқда.
Нега бундай деяпмиз?
Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси матбуот котиби Отабек Ашуров икки кундан бери сайт сўровларига жавоб бермаяпти. Биринчи куни боғланган мухбирга кейинроқ жавоб беришини айтган матбуот котиби, иккинчи куни сайтнинг номини эшитиши билан гўшакни узиб қўйяпти. Саволларимизга қўмита матбуот котибидан жавоб ололмагандан кейин раҳбар иши бўйича ўрганиш натижаси жамоатчиликдан сир тутилмоқда деган хулосага келяпмиз.

Айтганча, раҳбарнинг ножўя таклифи юзасидан Қашқадарё вилояти мутасаддилари жим турибди.

Мавзуга доир: Қашқадарёдаги ташкилот раҳбари мухбир қизни «постель»га таклиф қилгани айтилмоқда

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here