Зойир Мирзаев: «Одамларимиз тўйлар ҳали ҳам 300-400 кишилик ўтаётганидан хавотирда»

Бугун ўтказилган вилоят махсус комиссиясининг йиғилишида воҳамиздаги коронавирус билан боғлиқ вазият ва Республика махсус комиссиясининг қабул қилинган қарорини жорий этиш масалалари кўриб чиқилди.

Муҳокамада жорий йилнинг 26 июнь куни вилоят раҳбари воҳа аҳлига йўллаган мурожаати юзасидан аҳоли томонидан қолдирилган изоҳларга ҳам эътибор қаратилди.

«300 нафардан зиёд фуқароларимиз мурожаатим юзасидан таклифлар билан чиқди, – деди Зойир Мирзаев. – Одамларимиз тўйлар ҳали ҳам 300-400 кишилик ўтаётганидан хавотирда. Шунингдек, вилоятдаги иқлимни ҳисобга олиб, овқатланиш объектларини соат 22:00-23:00 га қадар узайтириш таклифи ҳам кўп тушди. Воҳадошларимиз таклифларини инобатга олиб, умумий овқатланиш объектлари – кафе, ошхона, чойхоналарни ишлашига соат 8:00 дан 22:00 гача рухсат берилишини таклиф қиламан».

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зойир Мирзаев воҳа аҳлига коронавирус билан боғлиқ хавотирли мурожаатни йўллаганди. Унда карантинга риoя қилинмагани оқибатида охирги кунларда вилоятда касалланиш кўрсаткичлари кескин кўпайгани айтилганди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here