Чироқчида маст фуқаро профилактика инспекторини ҳақорат қилиб, машинасига тош отди

629

Чироқчи тумани «Торжилға» маҳалласида спиртли ичимлик истеъмол қилган фуқаро профиликатика инспекторини ҳақорат қилиб, унинг машинаси ойналарини синдириб ташлади.
Бу ҳақда «Nasafnews»га хабар берган журналист Баҳодир Юсуповнинг айтишича, воқеа 2021 йилнинг 25 май куни соат 23:00 ларда содир бўлган.

Маълум бўлишича, Чироқчи тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 4-сонли Ички ишлар бўлими профилактика инспектори Аҳрор Башаров туманнинг «Торжилға» МФЙда яшовчи Х.А. қишлоқ чойхонасида маст ҳолатда қишлоқдошлари билан жанжал қилаётганлиги ҳақидаги чақирув хабарига асосан, ҳамкасби билан маҳалла фуқаролар йиғини раисини ҳам олиб, воқеа жойига боради.

Ҳолат содир бўлган жойга борган профилактика инспектори фуқаро Х.А. ни тинчлантирмоқчи бўлганида, у капитан А.Башаровга фаол қаршилик кўрсатиб, ёмон сўзлар билан ҳақорат қилгани етмагандек, унинг «Матиз» русумли автомашинасига тош отиб, ойнасини синдирган.

Фуқаро Х.А. терговга қадар текширув жараёнида ушбу ҳатти-ҳаракатидан афсусда эканлигини билдирган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here