Нишонлик талаба қиз «Энг яхши ёш олим» деб топилди

910

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Шаҳрисабз филиали педагогика факултети бошланғич таълим йўналиши 2-босқич талабаси Далиева Элиза Зокир қизи жорий йилнинг апрель ойида Қозоғистон Республикаси Нурсултон шаҳрида МДҲ давлатлари ўртасида ўтказилган «Энг ёш олим – 2021» халқаро танловида Алишер Навоийнинг «Маҳбуб ул-қулуб» асарида устоз-шогирд масалаларининг ёритилиши” мавзусидаги илмий мақоласи билан иштирок этди ва  1-даражали диплом ҳамда «Энг яхши ёш олим» кўкрак нишони билан тақдирланди.

Таъкидлаш лозимки, мазкур танлов Нурсултон шаҳрида 2019 йилдан буён анъанавий тарзда ўтказилиб келинади. Лойиҳада бутун МДҲ давлатлари бўйлаб илм-фан ривожига салмоқли ҳисса қўшган энг яхши ёш олимлар иштирок этади.

Элиза Нишон туманидаги Кимёгар маҳалласида ўсиб улғайган ҳамда Нуристон шаҳарчасидаги «Ал-Беруний зиё» ўқув марказининг собиқ тингловчиси ҳисобланади.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here