Муборак тумани ҳокими нима сабабдан ишдан бўшатилгани маълум бўлди

3097

Муборак тумани ҳокими Улуғбек Эрназаров туманда ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги камчиликлар туфайли бугун ишдан бўшатилди.
Бу ҳақда «Nasafnews» манбаси хабар қилди.

Маълум бўлишича, бугун Қашқадарё вилоят ҳокими иштирокида тумандаги муаммо ва камчиликлар таҳлил қилинган.

Зойир Мирзаевнинг матбуот котибига кўра, Муборак тумани бўйича етиштирилган 10,4 минг тонна гўшт маҳсулотларининг 0,7 тоннаси ёки бор йўғи 6,9 фоизи қайта ишланса, етиштирилаётган 915 тонна жун ва 28 млн.дм тери умуман қайта ишланмайди.
Ҳисобот даврида туманда 1046 та кичик бизнес субъектлари мавжуд бўлиб, шундан 210 таси ёки 20 фоизи фаолият кўрсатмаяпти.

«88,4 минг нафар аҳоли бўлган туманда ишсизлик юқори. Хорижга ишлаш учун кетганлар 1334 нафар, – деди Зойир Мирзаев. – Туман аҳолиси бахтига нефт-газ заводлари борлиги раҳбарларни омади».

Вилоят ҳокими йиғилишда депутатларни ҳам танқид қилган.

«Депутат уйғонмаса, ҳоким ёки ўринбосарлар уйғонмаса – туманнинг салоҳияти ҳам, яшаш шароити ҳам, таълим тизими ҳам ортга қараб кетаверади. Аслида, ривожланиш даврида олдинга қараб ҳаракатланишимиз керак эмасми?»

Эслатиб ўтамиз, Муборак тумани ҳокими Улуғбек Эрназаров ҳокимлик «пости»га 2020 йил май ойида келганди.
У атиги бир йилдан ошиқроқ ҳоким бўлиб ишлади.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here