Чироқчидаги муаммоли воқеани ҳоким ўз назоратига олди

578

Бугун ижтимоий тармоқларда Чироқчи туманида аҳоли вакиллари поезд йўлини тўсиб қўйгани ҳақида турли хабарлар тарқалди. Мазкур хабарлар юзасидан Қашқадарё вилоят ҳудудий электр тармоқлари АЖ муносабат берди.

Хабарга кўра, аҳоли вакилларининг поезд йўли атрофида йиғилаётганлиги ҳақида Чироқчи тумани ҳокими Хуррам Жураевга туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Абдураззоқ Кенгбоев телефон орқали хабар қилади. Бу вақтда туман ҳокими «Обод қишлоқ» дастури доирасида «Оқолтин» маҳалласида олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишиш мақсадида «Оқолтин» маҳалласига бораётган эди. Хабарни эшитгач, туман ҳокими Хуррам Жураев тезда «Эскианҳор» маҳалласига бориш ва аҳоли билан учрашишга қарор қилади.

Туман ҳокими воқеа жойига етиб бориб, маҳаллий аҳоли вакилларини поезд йўл ёқасидан четга ўтишлари ва мурожаатларига ечим топишга келганлигини айтиб, аҳоли вакиллари билан маҳалла гузарида суҳбатлашади.
«Эскианҳор» маҳалласи, Ободон қишлоғи, Айритом темир йўл бекатида Эскианҳор, Айритом ва Пахталисой маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи аҳоли вакиллари билан учрашган туман ҳокими Х.Жураев аҳолини қийнаётган электр энергияси тақчиллиги масаласидаги муaммога ечим излади.
Маҳаллий аҳоли вакиллари томонидан кўтарилган муaммога шу куннинг ўзида эчим белгиланди.

Туман ҳокими Хуррам Жураев ташаббуси билан қўши «Шўрбозор» маҳалласидан 110 Кв кучланишли янги ҳаво линияси тортилиши белгиланган бўлса ,бундан ташқари Истиқлол подстансиясига қўшимча 4000лик трансформатор қўйилиши белгиланди.
Шу куннинг ўзида «Қашқадарё вилоят Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бош директори Анвар Музапов ҳам маҳаллий аҳоли вакиллари билан учрашиб, электр энергияси тақчиллигини олдини олиш хусусида амалга оширилаётган ишлар ҳақида аҳоли вакилларига батафсил маълумот берди.

Халқ вакилларининг фикрларини тўғри қабул қилган туман ҳокими нафақат электр билан боғлиқ балки бошқа ижтимоий муаммолар бўйича аҳоли томонидан қилинган мурожаатларга қўлоқ тутиб, йиғилган аҳоли билан гаплашиб чиқди.

Энг муҳими, аҳоли томонидан кўтарилган барча муаммоларни туман ҳокими Хуррам Жураев ўз назоратига олди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here