Қаршида бошқарувни йўқотган 22 ёшли ҳайдовчи вафот этди

1214

Жорий йилнинг 1 июнь куни Қарши шаҳрида кўнгилсиз воқеа содир бўлди.

Видео:

Шаҳарнинг Ислом Каримов кўчаси «Артел» савдо мажмуаси рўпарасида «Лада 2107» русумли автомашина юқори тезликда ҳаракатланиб келиб, бошқарувни йўқотган.

Воқеа ҳақида «Nasafnews»га хабар қилган Қарши шаҳар ЙҲХБ инспектори Ахрор Усмоновнинг айтишича, «Лада 2107» русумли машина эгаси йўлнинг ажратиб турувчи бетон тўсиқдан ўтиб кетиб, ўзининг йўналишига нисбатан қарама қарши йўлдан ҳаракатланиб келаётган «Нексия»нинг йўлига чиқиб кетиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Натижада шу машина ҳайдовчиси 22 ёшли Й.А. олган тан жароҳати туфайли кўрсатилган биринчи ёрдамга қарамасдан шифохонада вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Қаршида йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган пиёдани «Нексия» уриб кетгани ҳақида ҳам хабар қилинганди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here