Нишондаги маҳаллада 141 та иссиқхона ташкил қилинди

191

Меҳнати ва машаққати оғир бўлишига қарамай, бугунги кунда иссиқхоначилик фаолияти билани шуғулланаётганлар сони тобора ортиб бормоқда. Нишон туманидаги бир маҳалланинг ўзида 141 та иссиқхона ташкил этилгани бунга мисол.

Аҳолисининг сони 1692 нафарни ташкил этувчи тумандаги “Жануб Машъали” маҳалласи нафақат тадбиркорлик бўйича, балки бошқа соҳаларда ҳам сезиларли ютуқларга эга эканига гувоҳ бўлдик.

Маҳаллада «Ёшлар дафтари»га киритилган 36 та ва «Аёллар дафтари»га киритилган 28 нафар фуқаро мавжуд бўлса, яқин кунлар ичида «Ёшлар дафтари»даги рўйхатдан 18 киши чиқарилди. Улар ичидан 8 нафарига 25 сотихдан ер ажратилди.
Бугунги кунда маҳалла томонидан 3 нафар ёшлар олий ўқув юртларида ўқитилмоқда.

Аҳолининг фикрларини тинглар эканмиз, ернинг унумдор эканлиги ва 70 % фуқаролар иссиқхона фаолияти билан шуғилланишини таъкидлашди.

«Тадбиркорликни 2012 йилдан бошлаганмиз. Турмуш ўртоғим ўқитувчи, 4 нафар фарзандим бор, ҳалол меҳнат ортидан бир неча кишини ҳам иш билан таъминладик. 2 сотих еримиз бор, фаолиятимизни эса 170 млн кредит билан бошланганмиз, 2020 йил меҳнатимиз эвазига 80 млн соф даромад кўрдик», – дейди мамнун ҳолатда Нишон туманилик Момохол опа.

«26 ёшдаман тадбиркорлик фаолиятимни олиб бориш мақсадида маҳалла томонидан менга ҳам ер ажратилган. Келгусида парандачилик ва блок ғишт цехи фаолиятини йўлга қўймоқчиман»,-  дейди Дилшод Омонов.

📝  «Internews» халқаро ташкилоти томонидан Марказий Осиё MediaCAMP дастури доирасида журналистиканинг асосий кўникмалари бўйича Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган ёш журналистлар учун онлайн-тренинг доирасида Гулчеҳра Хурсандова тайёрлади.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here