Қаршида йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган пиёдани «Нексия» уриб кетди

383

30 май куни соат 02:30 ларда Қарши шаҳар Ислом Каримов кўчаси ва Насаф кўчалари кесишган чорраҳада ЙТҲ содир бўлди.

Қарши шаҳар ЙҲХБ инспектори Ахрор Усмоновнинг маълумот беришича, ҳайдовчи Б.Р. ўзининг бошқарувида бўлган «Нексия» русумли автомашинаси билан ҳаракатланиб бораётиб, йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган пиёда 1996 йилда туғилган О.Б.ни уриб юборган.

Натижада пиёда О. Б. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Ҳозирги вақтда мазкур ҳолат бўйича Қарши шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here