Қашқадарёдаги боғчаларда 3 йилда қанча пул талон-тарож қилингани маълум бўлди

Қашқадарё вилоят мактабгача таълими бошқармаси тизимидаги МТТлар томонидан 3 йилда талон-тарож қилинган маблағлар ҳақида маълумот берилди. Бу ҳақда бугун вилоят ҳокимлигида ўтказилган танқидий йиғилишда маълум қилинди.

Хабарга кўра, 2019 йилда 248 млн. сўм талон-тарож қилиниб, 21 млн сўм нотўғри харажат қилинган. 2020 йилда 326 млн сўм талон-тарож қилиниб, 120 млн сўм нотўғри сарф қилинган, 2021 йилнинг биринчи чорагида эса 412 млн сўм талон-тарож қилиниб, 205 млн сўм бюджет маблағлари нотўғри сарф қилинган.

Йиғилишда айтилишича, мактабгача таълим ташкилотлари сонини кўпайтириш орқали уларда бола қамровини ошириш, янги иш ўринларини яратиш, давлат томонидан берилаётган имтиёзлардан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш ишлари бир неча бор огоҳлантиришларга қарамасдан ўз самарасини бермаяпти.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here