Қамаши туманининг собиқ ҳокими Рашид Ўроқович Муҳаммадиев 57 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Қамаши тумани ҳокимлиги хабар қилди.
У 1964 йил Ғузор туманида туғилган эди. Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган. “Дўстлик” ордени давлат мукофоти билан тақдирланган. 2005-2017 йилларда Қамаши тумани ҳокими вазифасида ишлаган. Қашқадарё вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармасида бўлим бошлиғи вазифасида ишлаб келмоқда эди.
«Nasafnews» жамоаси марҳумнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.