Чироқчилик таниқли хонанда вафот этди

3981

Чироқчи тумани аҳлининг севимли санъаткори Сарвар Абдуллаев 22 май куни 51 ёшида вафот этди. Хонанданинг вафотига инсульт касаллиги сабаб бўлган.

Марҳум Сарвар Абдуллаев 1970 йил 5 сентябрь куни Чироқчи туманида шифокорлар оиласида туғилган. Оҳунжон Мадалиевнинг ижодига ҳавас қилиб, ижод қила бошлаган. У пойтахтдаги қатор нуфузли танловларда ғолиб бўлиб, «Истиқлол» санъат саройида ўзининг яккахон концерт дастурларини намойиш этган.

«Nasafnews» жамоаси марҳумнинг яқинлари ва оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here