Блогер Отабек Сатторий 6 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди

940

10 май куни ЖИБ Музработ туман судида Отабек Сатторийга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш якунига етди ва ва суд ҳукми ўқиб эшиттирилди.

У айбловнинг жабрланувчи Н. Нарбаевани ҳақорат қилганлиги бўйича ЖКнинг 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 3-қисми «а» банди билан ҳамда Т. Кўчаров, А. Худойқулов ва З. Хурсановга нисбатан такроран товламачилик қилганлиги бўйича ЖКнинг 165-моддаси (товламачилик) 2-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбсиз деб топилиб, оқланди.

Сатторийга ЖКнинг 139-моддаси (туҳмат) 3-қисми «а», «г» бандлари ва 165-моддаси 3-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга ЖКнинг 57-, 59-, 61-моддаларига асосан тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли орқали узил-кесил 6 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here