Чироқчи тумани марказида қизни аёвсиз калтаклашди

1883

Бугун ижтимоий тармоқларда Чироқчи тумани ҳокимлиги ёнида бир қиз ваҳшийларча калтаклангани ҳақида видеолавҳа эълон қилинди. Қашқадарё вилоят прокуратураси ушбу ҳолат юзасидан маълумот берди.

Аниқланишича, 24.04.2021 йил соат 22-00 ларда Чироқчи тумани Мустақиллик кўчасидаги автошохбекатда фуқаро Т.Нни ўзига нотаниш бўлган шахс уриб, тан жароҳати етказган.
Олиб борилган терговга қадар текширувда аниқланган ҳолатлар бўйича вилоят прокурорининг ташаббуси билан 02.05.2021 йилда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 277-моддаси 1-қисми (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов жараёни Қашқадарё вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here