Қашқадарё ССБ калтакланган ҳомиладор ўқитувчининг аҳволи ҳақида маълумот берди

1344

Кеча ахборот сайтимизда Касби туманидаги 50-мактаб ўқитувчиси Лобар Эргашева калтаклангани, айни пайтда ҳомиласини йўқотиш хавфи борлиги ҳақида хабар берилганди. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Равшан Тўлаков Касби тумани тиббиёт бирлашмаси туғруқ бўлимида даволанаётган муаллиманинг саломатлигини алоҳида назоратга олди.

Қашқадарё вилояти ССБ ахборот хизматининг маълум қилишича, бемор 30 ҳафталик ҳомиланинг муддатидан олдин тушиш хавфи билан туман туғруқхонасига шу йил 29 апрель куни соат 20:30да келтирилган.
Травматолог кўригидан сўнг унинг чап елка юқори учлигида терида 3×4, чап болдир юқори учлигида эса 6×4 сантиметрлик кўкаришлар қайд этилди.
Шунингдек, вилоят перинатал марказидан келган малакали мутахассислар томонидан бемор кўрикдан ўтказилиб, зарур муолажалар олиб борилди. Уни дори-дармонлар билан таъминлаш, тиббий экспертизадан ўтказиш чоралари ҳам белгиланди. Айни пайтда беморнинг аҳволи қониқарли.

Мавзуга доир: Қашқадарёда бу сафар ҳомиладор ўқитувчи калтакланганини айтмоқда (Видео)

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here