Қарши туманидаги газ қуйиш шохобчасида «Нексия» портлаб кетди. Қурбон бор

2182

Бугун, 22 апрель куни соат 07:07да Қашқадарё вилояти Қарши тумани “Истиқлол” МФЙда жойлашган автомобилларга газ қуйиш шохобчасида «Нексия» русумли автомобилига ўрнатилган газ-баллони ёрилиши юзага келди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Бунинг оқибатида 1 нафар фуқаро ҳалок бўлган ҳамда шохобчанинг 1 нафар ишчисига тан жароҳати етган. Жабрланган ишчи Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказининг Қашқадарё филиалига ётқизилган.

Айни вақтда вилоят ИИБ, ФВБ, ССБ ва Прокуратура ходимлари томонидан ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here