Чироқчидаги мактабда калтакланган ўқитувчига ёрдам берган ҳамкасблари мажбурлаб ишдан бўшатилгани айтилмоқда. Қани адолат?

3604

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи тумани 134 -умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси ўқувчилардан бирининг акалари томонидан калтакланганди. Бу ҳақда биринчи хабар берган «Nasafnews»га маълум бўлишича, ўқитувчи Шохнур Оққузиевни жанжалдан ажратиб олган ва ёрдам кўрсатган ўқитувчилар ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзишга мажбурланган.

«Nasafnews» мухбири билан суҳбатлашган ўқитувчилардан бири мактабда «тозалаш» бошланганини, бу ишлар бошида бўлим мудири Фарҳод Жуманов турганини айтди.

Маълумот берилишича, мактаб раҳбариятидан тушунтириш хати, айрим ўқитувчилардан ўз хоҳишлари билан ишдан бўшаш ҳақида ариза мажбурлаб ёздирилган.

«Демократия замонда яшаймиз. Лекин бошлиқ айтганини иложи йўқ. Бошлиқ айтдими, ходим бажаради. Худди мажбуран ёзгандек бўлиб қолдик-да. Раҳбар ходимларининг ҳаммаси ариза ёзди. Бўлим мудири кимларгадир интервью ҳам берибди. Уларни ўз хоҳиши билан ишдан бўшади деб айтибди. У гаплари мутлақо нотўғри ва ёлғон. Мудир ёлғон аралаштирди. Мени ҳам ҳақ-ҳуқуқимни талаб қилишга ҳаққим бор. Айбим нима, жанжалдан ажратиб олганимми? Агар шуни айб деб билишса, умуман керакмас шу иши» , – дейди мактаб ёшлар етакчиси Аъзам Амирқулов.

Аъзам Амирқуловнинг айтишича, жанжал содир бўлган кун у ва она тили фани ўқитувчиси Муҳиддин Маллаев жабрланган ўқитувчи Шохнур Оққузиевни зўравонлар қўлидан ажратиб олган.

Калтакланган ўқитувчи «Nasafnews» мухбирига қайта мурожаат қилиб, ноҳақликлар давом этаётганини айтди.

«Кеча қилган мурожаатимдан сўнг, мана бугундан жудаям кўпчилик ҳолимдан хабар олишни бошлади. Мен тушумай қолдим. Шу пайтгача ҳеч ким хабар олмаганди. Бугун тушдан сўнг, туман халқ таълими мудири билан биргаликда бир нечта мухбирлар келишди. Ўзларини «Кунуз» мухбирлари деб аташди. Мен кеча ҳаммасини айтдим. Бугун яна мендан ўша нарсани сўрашмоқчи бўлишди. Мен тушунмадим, нимага мендан сўрашяпти? Бор нарсани айтдим. Аҳволингиз қанақа деди. Аҳволим бўйича «духтир»дан сўранглар деб айтдим. Кейин уларни менга ҳалақит бергани учун чиқариб юборишди. Шундан сўнг, Халқ таълими мудири жанжалга сабабчи бўлган барча масъуллар ишдан бўшатилди деди», – дейди жабрланувчи.

Шохнур Оққузиев бўлим мудири билан шифохонага келган шахслар ишни «ёпди-ёпди» қилишга уринишга ҳаракат қилишди, деб ҳисобламоқда.

«Ҳозир мен битта нарсага тушунмаяпман. Мени жанжалдан ажратиб қолган ўқитувчиларни ҳам ишдан бўшатишди деб айтишди. Мудир эса ўз хоҳиши билан ариза ёзди деяпти. Ўқитувчидан сўрасам, йўқ ўз хоҳишим билан ариза ёзмадим деяпти.
Агар мени жанжалдан қутқариб қолишгани учун айблари бўлса, унда мени ҳам ишдан бўшатиб ташлашларини сўрайман. Бундай ҳолатда мен ишлай олмайман. Тўғриси, кучим ҳам қолмаяпти. Охири иродамни синдириш бўляптими мақсад, умуман тушунмаяпман», – дейди у.

Чироқчи ҳокимлиги эълон қилган хабарда бугун шифохонада саломатлигини тиклаётган Шохнур Оққузиевни аҳволидан туман халқ таълими бўлими мудири Фарҳод Жуманов хабар олгани боргани ёзилган.
Жуманов блогерлардан бирига берган интервьюсида 2 нафар ўринбосар ўз хоҳиши билан ишдан бўшаганини айтган.

Энди ўз-ўзидан савол туғилади. Кимнидир айби бўлмаса ҳам, бирдан ишдан бўшатиш урфга кирдими? Камига ўз хоҳиши билан деган важни илгари суриш қанчалик адолатдан? Айби бори ҳам айби йўқ ўқитувчи ҳам ўз хоҳиши билан шу воқеа содир бўлгандан кейин ариза ёзадими? Ўзи хоҳлаган бўлганда нега аввалроқ ариза ёзмаган? Нега аввалроқ бўшатилмаган? Хуллас, Чироқчи тумани халқ таълими бўлимининг бу усули ҳеч ҳақиқатга ўхшамаяпти.

Балки, Халқ таълими вазирлиги мактаблардаги бу ноҳақликлар билан бир қизиқиб кўрар. Ёки улар жим туришга одатланганми?

«Сўйиб кетамиз деб айтишди». Қашқадарёда ўқувчиларга 2 баҳо қўйган ўқитувчи калтакланди (Видео)

Чироқчида ўқувчига 2 баҳо қўйгани учун калтакланган ўқитувчи воқеаси бўйича муносабат билдирилди

2 Izohlar

  1. Инсон хукуклари китобларда коган холос, сизам синаш учун ку́чада бирартасини уриб кетворингда, кейин шаллакилик килинг ку́ркиьингда сизга хеч ким хеч нима килмайди, мелиса юкоридан буйрук бермаса сизни ру́йхатгаям омайди , сиздан чикса 1 , 2 су́м олади бу́маса ку́йворади у́з худудидан шикоят чикмаса бу́лди

  2. Инсон хукуклари китобларда коган холос, сизам синаш учун ку́чада бирартасини уриб кетворингда, кейин шаллакилик килинг ку́ркиьингда сизга хеч ким хеч нима килмайди, мелиса юкоридан буйрук бермаса сизни ру́йхатгаям омайди , сиздан чикса 1 , 2 су́м олади бу́маса ку́йворади у́з худудидан шикоят чикмаса бу́лди.d

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here