У Навоий вилоятидан келганди. Ишдан олинган Қашқадарё вилояти Солиқ бошқармаси бошлиғи ҳақида

1487

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган Кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга бағишланган видеоселектор йиғилишида Навоий ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимларининг биринчи ўринбосарларидан ташқари яна бир неча раҳбарлар лавозимидан озод этилди.

Улар орасида Қашқадарё вилояти Солиқ бошқармаси бошлиғи Азамат Бозоров, вилоят Марказий банк вилоят бошқармаси бошлиғи Ражабов ҳам бор.

Азамат Бозоров ким ва тизим учун нима қилди?

2019 йил октябрь ойининг охирида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойишига асосан Қашқадарё ва Навоий вилоятлари давлат солиқ бошқармалари раҳбарлари ўрин алмашишганди.

Ўшанда Бозоров Азамат Азимович Насимов Равшанжон Азимович ўрнига Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланганди.

А.Бозоров 1964 йилда Сирдарё вилоятида туғилган, маълумоти олий. Давлат солиқ хизмати органларида турли лавозимларда, жумладан, Навоий вилояти Кармана тумани ҳамда Навоий шаҳар давлат солиқ инспекциялари бошлиғи, Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Қашқадарёга келгунга қадар Навоий вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида 2017 йил октябрь ойидан 2019 йилгача фаолият кўрсатган.

Эслатиб ўтамиз, Президент раислигидаги йиғилишда Марказий банк, унинг ҳудудий бошқармалари ва тижорат банклари фаолияти талаб даражасида эмаслиги ҳам таъкидлаб ўтилди.

«Бундан ташқари, Марказий банк, унинг ҳудудий бошқармалари ва тижорат банклари фаолияти ҳам талаб даражасида эмас. Шу сабабли, Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Зоҳидовга ҳайфсан берилади. Агар 2 ой ичида иш услубида ўзгариш бўлмаса, маҳаллагача тушиб ишламаса, ташаббус кўрсатмаса, уни ҳам ишдан оламан», – дея таъкидлади давлат раҳбари.

Мавзуга доир: Қашқадарё вилоят ҳокимининг ишдан бўшатилган биринчи ўринбосари ҳақида бизга нималар маълум?

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here