Қашқадарё вилояти ҳокими ва сектор раҳбарларига ҳайфсан берилди

1772

Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев, вилоят прокурори Тожиев, ички ишлар бошлиғи Сотволдиевга ҳайфсан берилди. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлик масалаларига бағишланган видеоселектор чоғида маълум қилди, деб ёзади «kun.uz»

Йиғилишда Қашқадарё вилоятида кичик бизнес ишлаб чиқарган саноат маҳсулотлари ҳажми республика кўрсаткичидан икки баробар камлиги танқид қилинган.

«Мисол учун, салоҳияти юқори бўлган Қашқадарё вилоятида кичик бизнес ишлаб чиқарган саноат маҳсулотлари ҳажми аҳоли жон бошига атиги 1,9 миллион сўмга тўғри келиб, бу – республика кўрсаткичидан 2 баравар паст (3,5 миллион сўм).

Қашқадарёда аҳоли жон бошига йиллик хизмат кўрсатиш ҳажми, 3 миллион сўмдан ошмаган ёки бошқалардан 2 баравар кам.

Ушбу вилоятда ҳар минг нафар аҳолига тўғри келадиган кичик бизнес субъектлари сони атиги 4та, уларда ишловчилар сони 16 нафардан иборат (республикада ҳар минг аҳолига 6та тадбиркорлик субъекти ва уларда ишловчилар сони 30 нафарни ташкил қилади).

Сўнгги йилларда 6 нафар тадбиркор олиб келган 10 млн долларлик ускуналар ишлатилмаган»,- деган давлат раҳбари.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here