«Ман унақа раҳбар эмасман». Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармасининг янги раҳбари собиқ раҳбар ҳақида гапирди

1630

Бугун, 5 апрель куни Ёшлар ишлари агентлигининг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан «Қашқадарё вилоятидаги уюшмаган ёшларнинг бўш вақтларини самарали ўтказишдаги амалга оширилган ишлар ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшлар билан ишлаш натижадорлиги» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманида қатнашган «Nasafnews» мухбири бошқарма бошлиғи вазифасини бажарувчи Темур Поёновга «собиқ раҳбар билан сизнинг ишлаш тизимингиз ўртасида фарқ борми?» деган савол билан юзланди.

«Шоҳжаҳон Омонов билан яхши фаолият юритдик. 12-13 ноябрь кунлари давлатимиз раҳбари билан суҳбатимиздан кейин Ёшлар ишлари агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармасида ўринбосар этиб тайинландим. Шоҳжаҳон Омонов вилоят ҳокимлиги котибият мудири лавозимида ишлаган. Яхши раҳбар, салоҳиятли раҳбар. Ундан қайси жиҳатларни ўргандинг, деган саволга тартиб-интизомли, ходимлар билан мулоқотда ҳам йиғилишларда ҳам доим қаттиқ интизомли бўлган», – дейди Темур Поёнов.

У собиқ раҳбар фаолиятига баҳо бераркан:

«Энди ман унақа раҳбар эмасман. Ман оила бўлиб ишлашни маъқул кўраман»,-деб алоҳида таъкидлади.

«Мани ўзим шахсиятимга тўхталадиган бўлсангиз, ҳамма билан керакли жойда дўстман», – деб қўшимча қилди Темур Поёнов.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 март куни Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Алишер Саъдуллаев Қарши шаҳрида журналист ва блогерлар билан учрашганди. Учрашувда Саъдуллаев Шоҳжаҳон Омонов фаолиятини танқид қилиб, унинг имижи паст эканини айтганди.
Орадан вақт ўтиб, Алишер Саъдуллаев бошқарма ходимлари ўртасида йиғилиш ўтказган. Йиғилишда Саъдуллаев Шоҳжаҳон Омонов вилоят ҳокимлигига ишга ўтишини, бу борада вилоят ҳокимига ўз таклифини берганини маълум қилган ва бошқарма бошлиғи вазифасини вақтинча Темур Поёнов эгаллашини таъкидлаганди. Бу хабар вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан рад этилганди.

Аммо орадан вақт ўтиб, Шоҳжаҳон Омонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилганди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here