“Агробанк”нинг Ғузор филиали мансабдор шахслари устидан жиноят иши қўзғатилди

2298

Жорий йил 23 март куни вилоят прокурори Эркабой Таджиев раҳбарлигида вилоят Марказий банк ва тижорат банклари раҳбарлари иштирокида ёшларга имтиёзли кредитлар ажратиш йўли билан тадбиркорликка жалб этиш масаласи кенг муҳокама қилиниб, қонунбузилишларга йўл қуйган ходимлар жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилган.

«Nasafnews» мухбирининг вилоят прокуратураси хабарига таяниб ёзишича, АТБ “Агробанк” Ғузор филиали мансабдор шахслари 2019 йил сентябрь ойидан 2021 йил март ойига қадар 167 нафар фуқароларнинг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ва ривожлантириш мақсадида 2 млрд 650 млн сўм имтиёзли кредитлар ажратишни сўраб ёзган мурожаатларини қабул қилган бўлсада, тегишли тартибда руйхатдан ўтказмасдан, кредит ажратиш масаласини муҳокама ҳам қилмаганлиги оқибатида уларга кредитлар ажратилмасдан, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига жиддий зиён етказилган.

Фуқаро М.Қ ва бошқаларга таъминотчи корхона томонидан иссиқхона қуриб берилмаган бўлса-да, иссиқхона ташкил этиш учун 60 млн сўм имтиёзли кредитни таъминотчининг ҳисоб рақамига ўтказиб, кредит маблағини ўзлаштирганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан вилоят прокуратураси томонидан АТБ “Агробанк” Ғузор филиали мансабдор шахслари ва бошқаларига нисбатан ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here