Курант остидаги сир. Қаршида узоқ йиллар ичимлик суви исроф бўлган

2015

Қарши шаҳри марказидаги “Курант” чорраҳасида жойлашган ичимлик сув қувурининг 200 метр узунликдаги қисми узоқ йиллардан буён ёрилган ҳолатда бўлганлиги аниқланди.

Шу сабаб туфайли шахар аҳолиси яшайдиган 7 та махалла хонадонлари хамда кўп қаватли уйларнинг юқори қаватларига сув етказиб беришда жиддий муаммолар пайдо бўлган.
Вазиятни бартараф этган «Зарбулоқ инжиниринг» корхонаси вакили Аброр Юсупов Қарши шаҳридаги 2020 йил 9-13 декабрдаги фавқулодда вазият бўйича маълумот берди.

«200 метрлик шикастланган сув қувури устида катта ободонлаштириш ишлари олиб борилган эди. Бу эса қувурларни янгисига алмаштириш учун тўсиқ бўлиб турганди. Шу масалада вилоят раҳбари, Уй-жой коммунал хизмат Вазирлиги, шаҳар ҳокимлиги ва «Сувоқова» ташкилоти ўтказган йиғилишда корхона таклиф қилган шикастликни қайта тиклашдаги технология танланди. Бунда катта хажмда ер ковлаш ишларини бажаришга хожат йуқлиги ва қилинган ободончилик ишлари сақланиб қолиши инобатга олинди. Вазиятни бартараф қилиш ишларига 4 кун муҳлат олиниб, зудлик билан таьмирлаш ишлари бошлаб юборилди. Кечаю-кундуз тер тўкилди. Ишчилар ётоғи, овқати, техника хавфсизлиги ва бошқа масалалар тезкор ҳал қилинди. Қувурни қайта тиклаш ишлари 4 кундан сўнг тўлиқ тугатилди.
Қайта тикланган қувур босим остида берилган сувни барча параметрларини сақланишини таьминлади. Ўтган вақт мобайнида олиб борилган сув босими ва бошқа параметрлар кузатуви қувурни 100 фоиз қайта тикланганлигидан далолат бермоқда».

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here