Касби туманида махлуқ пайдо бўлгани ҳақида тарқалган хабарларга жавоб берилди

2392

Касби тумани Қоратепа қишлоғида кичик чорва молларига тажовуз қилиб, аҳолини саросимага солаётган номаълум махлуқ пайдо бўлганлиги хусусида миш-мишлар тарқалди, деб ёзади Касби тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

Мазкур хабарларнинг тарқалишига 27 мартдан 28 мартга ўтар кечаси Қоратепа қишлоғида яшовчи И.Шнинг ҳовлисида боғлиқда бўлган 2 бош қўй ва 1 бош қўзининг қандайдир ўткир тишли жонивор томонидан бўғизланган ҳолатда топилиши сабаб бўлган.

Касби туман Ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари А. Рўзиевнинг баёнот беришича, фуқаро И.Шнинг ҳовли ҳимоя девори баланд бўлмаганлиги ва дала зовури яқин бўлганлиги туфайли ўткир тишли чиябўри ёки шоқолнинг бошқа бир тури бўлган жонивор ҳовли ҳимоя деворидан ўтиб уй чорвасига тажовуз қилган бўлиши мумкинлиги гумон қилинмоқда. Ҳозирда туман ободонлаштириш бўлимининг махсус овчилар гуруҳи билан бир қаторда туман ИИБнинг вакилларидан иборат гуруҳ шакллантирилиб, аҳоли чорвасига ҳужум қилган жониворни тутиш махсус отряди шакллантирилган.

Мазкур ҳолат юзага келган кундан буён бошқа бу каби ҳолат аниқланмаган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here