Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят кенгаши раиси: «Ўрин йўқку, қаерга тиклашим керак?»

1946

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят кенгаши раиси Дилшод Усмонов ўзининг Facebook’даги саҳифасида тизимдан қисқартириш туфайли бўшатилган ходимлар масаласида фикр билдирди.

У собиқ ҳамкасбларига қарата шундай ёзади:

«Собиқ ҳамкасблар. Минг афсуски ташкилотимизда 80 фоиз қисқартириш бўлди. Суд ўрнига тиклаш бўйича қарор чиқарди. Қани ўша ўрин? Мажбурий ижро бюроси судга тушунтириш беришни сўраб чиқяпти. Ўрин йўқку, қаерга тиклашим керак?»

Эслатиб ўтамиз, Ёшлар иттифоқи 2017 йилнинг 30 июнида «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати ўрнида ташкил этилганди. Орадан вақт ўтиб, Ёшлар иттифоқи тизимида ишлайдиган ходимлар сони 2020 йилда Ёшлар ишлари агентлиги ташкил этилгани сабабли қисқартирилди.
Ёшлар ишлари агентлиги ёшлар билан боғлиқ соҳа ва йўналишларда ягона давлат сиёсати, стратегик йўналишлар ва давлат дастурларини ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here