Қарши шаҳар ҳокими Нормўмин Холбоевга яна бир лавозим ишониб топширилди

2575

Ёшлар марказида Ўзбекистон Бокс федерацияси Қашқадарё вилоят бўлимининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қарши шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Унда Бокс федерацияси вилоят бўлимининг ўтган даврдаги фаолияти қониқарсиз баҳоланиб, келгусидаги режалар муҳокама қилинди.

Конференцияда Қарши шаҳар ҳокими Нормўмин Холбоев Ўзбекистон Бокс федерацияси вилоят бўлимининг раиси этиб сайланди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here