Қаршида содир бўлган авария кузатув камерасига тушиб қолди (видео)

2183

2021 йил 19 февраль куни Қарши шаҳрининг марказий кўчаларидан бирида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Шу куни соат 9:00 ларда фуқаро T.С. ўзининг бошқарувида бўлган «Жигули» русумли автомашинаси билан ҳаракатланиб келаётиб, йўлнинг қатнов қисмидан кесиб ўтаётган пиёда Б.З.ни уриб юборган.
Натижада  тан жароҳати олган фуқаро шифохонага ётқизилган. Ҳозирги кунда ҳолат бўйича Қарши шаҳар ЙҲХБ ходимлари томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бу ҳақда бизга хабар қилган Қарши шаҳар ЙҲХБ инспектори Ахрор Усмоновнинг айтишича, мазкур ЙТҲ савдо дўконларининг биридаги кузатув камерасига тушиб қолган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here