Зойир Мирзаев бошчилигида ҳокимлар «Лангар ота» зиёратгоҳига бориб, дарахт экди

964

Бугун эрта тонгдан вилоят сектор раҳбарлари, туман ва шаҳар ҳокимлари Қамаши туманидаги «Лангар ота» зиёратгоҳида жам бўлишди.

«2020 йил 12 июль куни вилоят ҳокими Зойир Мирзаев тумандаги Қизилтепа қишлоғидан 25-30 километр олисда, Ҳисор тоғ тизмалари оралиғида жойлашган Лангар ота зиёратгоҳида бўлиб, ушбу муқаддас қадамжони янада обод қилиш бўйича тегишли ташкилотларга кўрсатмалар берган эди» , – деб ёзади ҳокимнинг матбуот котиби.

Бугун ушбу қутлуғ қадамжо саховатпеша инсонлар кўмаги билан янада обод манзилга айланди.

Қадамжода жонлиқ суйилиб, хатми Қурон қилиниб, Яратгандан тинчлик ва ходиржамлик, шунингдек, воҳамизда бошланаётган баҳорги экинларга барака сўралди.

Қашқадарё вилоятининг туман, шаҳар ҳокимлари ва ташкилот раҳбарлари «Лангар ота» зиёратгоҳини янада ободонлаштириш мақсадида дарахт кўчатларини ҳам экишди.

Суратлардан кўриниб турибдики, дарахт экиш ташаббусини дастлаб вилоят ҳокими бошлаб берган. Аслида ҳокимларнинг дарахт эккани муҳим бир воқеа эмас. Аммо бу ҳудудни ободонлаштириш ишларига ҳокимлар ҳам бефарқ бўлмаганини билдиради.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here