Яккабоғда фуқарога қўполлик қилган Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси ходими ишдан ҳайдалди

2404

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Яккабоғда содир бўлган воқеа бўйича видеолавҳа тарқалди. Мазкур видеолавҳадаги ҳолат ҳақида Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси муносабат билдирди.

Ҳақиқатан ҳам воқеа 2021 йил 30 январь куни Яккабоғ туманида содир бўлган. Ҳолат юзасидан бошқарма томонидан ўрганиш ташкил этилди. Видеолавҳада акс этган вазият ўз хизмат ваколатларидан четга чиқиш, дея баҳоланди.  Хизмат вақтида ножўя хатти-ҳаракатни амалга оширгани учун ходим Б.М. га кескин чора кўрилди,  у бошқарма бошлиғининг буйруғи билан эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.
Қайд этиш жоиз, бошқарма раҳбарияти томонидан ходимларга хизмат йўриқномасига қатъий риоя қилиши лозимлиги мунтазам тушунтириб борилади.

Мавзуга доир: Қашқадарё вилоят транспорт бошқармаси ходимлари ва фуқаро ўртасидаги жанжал ҳақида маълумот берилди 

2 Izohlar

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here