Қаршида кўплаб одамлар бош кўтаргани айтилган видеога муносабат билдирилди

3129
Ижтимоий тармоқларда «ҚАРШИДА КЎПЛАБ ОДАМЛАР БОШ КЎТАРДИ. УЛАРГА ҲОКИМ КЕРАК» номи остида видео тарқатилган. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати ҳолат бўйича муносабат билдирди.
Вилоят ҳокимлигининг тегишли режасига кўра, Зойир Мирзаев қабули ҳар ойнинг охирги жума куни  соат 10:00дан 13:00гача этиб белгиланган. Шунингдек, доимий равишда туман ва шаҳар марказлари ҳамда чегара қишлоқларда сайёр қабуллар ҳам ўтказилиши белгиланган. Мисол учун, яқинда Косон тумани марказида, ўтган ҳафта эса Қамаши туманининг чегара қишлоқларида қабуллар ташкил этилди.
Режага кўра, бугун ҳам вилоят ҳокими қабули бўлиб ўтди. Видеода акс этган ҳолат аслида ташқарида қабулга киришга навбатсиз ва карантин қоидаларига амал қилмаган ҳолда киришга уринган фуқаролар ўртасида келиб чиққан.
Видеомурожаат билан чиққан фуқаролар ҳам навбати билан қабулга киришган, – дейилади ҳокимлик хабарида.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here