Ғузордаги «ГАИ»га «ҳайфсан» интизомий жазоси қўлланилди

1752

2021 йил 5 январь куни ижтимоий тармоқларда «Қашқадарё Гаилари TikTok’ка ҳам биринчиликни даъво қилишаётганга ўхшайди» сарлавҳаси остидаги видеолавҳа тарқалган. Видеолавҳадаги ҳолат 5 январь куни соат 09:10 атрофида Қашқадарё вилояти Ғузор туманида содир бўлган.  Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилаётганлиги ҳақидаги хабар қилинганди. 

Ўтказилган хизмат текшируви хулосасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган «Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида»ги Низоми ҳамда ИИВнинг меъёрий буйруғи талабларини бузганлиги учун Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани ИИБ ЙҲХБ ДЙҲХХ катта иснпектори Ф.Нормуродовга «ҳайфсан» интизомий жазоси қўлланилди.

«Барча ДЙҲХХ ходимларидан белгиланган тартиб ва қоидалар асосида хизмат олиб боришларини, йўл ҳаракати қатнашчилари билан хушмуомалада ва ҳурмат билан муносабатда бўлишларини сўраймиз»,-  дейилади Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарида.

Мавзуга доир: Ғузорда «ГАИ»лар фуқароларни онадан сўкканлиги айтилган видео бўйича муносабат билдирилди

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here