Ер юзидаги коронавирус етиб бормаган жойлар билан танишамиз

753

Дунё бўйлаб уч миллиондан ортиқ одам CОVID-19 билан касалланганига қарамай, 34 та мамлакат ҳали ҳам вирусдан ҳоли ҳудуд бўлиб турибди.

Булар қаторига Комор, Лесото, Тожикистон, Туркманистон ва Тинч океанидаги унча катта бўлмаган орол давлатлар – Науру, Кирибати ва Соломон ороллари киради.
20 апрель ҳолатига кўра, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан тан олинган 247 мамлакатнинг 213 тасида камида бир кишида «CОVID-19» аниқланган. Уларнинг 186 тасида вирус мамлакат ичкарисида одамдан одамга юқди. Бу мамлакатларнинг 162 тасида ўлим ҳолатлари қайд этилган.
Бирон бир мамлакат коронавирус ҳақида хабар бермаганлиги у ерда касаллик мавжуд эмаслигидан далолат бермайди. Масалан, Шимолий Кореяда коронавирус ҳолати ҳақида хабар берилмаган, аммо у Хитой, Россия ва Жанубий Корея билан чегарадош. Бу уч мамлакатнинг барчасида вирус кенг тарқалди. Шимолий Корея ўз ҳудудидаги вирусни яшираётган бўлиши мумкин.
Бешта мамлакат ва ҳудудлар вирусдан батамом қутулишга муваффақ бўлишди. Булар Ангуилия, Гренландия, Кариб денгизидаги Сент-Бартс ва Сент-Люсия ороллари ва Яман давлатларидир. Бу ерларда ҳеч ким вафот этмаган ва ҳозирда коронавирус билан касалланган бирорта одам мавжуд эмас. Беморларнинг барчаси тўлиқ тузалган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here